1

Президент Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлади

ЖАМИЯТ 28.11.2021, 15:04
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Президент Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга анжуманни юксак савияда ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўтган давр мобайнида улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилмага айлангани, унинг халқаро майдондаги ўрни ва аҳамияти ошиб бораётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ташкилот доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори ҳамда бўлажак раислик вазифасини самарали амалга ошириш ниятида экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ИҲТ саммитида:

"Бугунги кунда барчамиз глобал ва минтақавий вазиятнинг тобора мураккаблашиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Давом этаётган пандемия таъсирида жаҳон иқтисодиёти ривожида қандай тенденциялар кузатилади, халқаро ҳамжамият яна қандай янги хавф-хатарларга дуч келади, деган саволларга ҳамон аниқ жавоб йўқ.

Бундай ўзгарувчан шароитда қуйидаги устувор йўналишлар бўйича умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Биринчи йўналиш – 500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур.

Қабул қилинган “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти истиқболлари – 2025” концептуал дастури асосида мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир.

ИҲТ доирасида янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг фурсати келди - деди Президент.

"Мазкур ҳужжатда савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартибларини рақамлаштириш, ҳамда ҳозирги вақтда долзарблиги тобора ошаётган электрон савдони кенг тадбиқ этиш масалалари ўз ифодасини топиши зарур.

Шунингдек, мамлакатларимизда ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини (“Йўл харитаси”ни) қабул қилиш – бугунги кун талабидир.

Шу билан бирга, ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жаҳон бозорида умумий рақобат-бардошлигимизни кучайтириш лозим.

Шу мақсадда БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти ЮНИДО ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун СПЕКА Махсус дастури билан ҳамкорликда Ташкилотимиз доирасида Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштиришни таклиф қиламиз", деди Шавкат Мирзиёев.

"Иккинчи йўналиш – минтақамиздаги мавжуд ва янги транспорт йўлакларидан унумли фойдаланиш. Бу борада:

- минтақалараро транзит хабларини ташкил этиш;

- замонавий транспорт ва йўл инфратузилмаларини ривожлантириш;

- транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш ҳамда қўшимча чегирмаларни тақдим этиш;

- халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларини енгиллаштириш;

- транспорт соҳасини рақамлаштириш масалаларига аниқ ечимлар топишимиз зарур.

Бу режаларни рўёбга чиқариш учун мамлакатларимизнинг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир".

"Учинчи йўналиш – “яшил тараққиёт”га эришиш учун амалий саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишимиз даркор.

Экологик муаммолар ва иқлим ўзгариши кескин тус олаётган ҳозирги даврда:

- давлатларимизда тўпланган ва хорижий илғор тажрибадан самарали фойдаланиш;

- “яшил иқтисодиёт”ни биргаликда фаол ривожлантириш;

- саноат тармоқларига ресурстежамкор технологияларни кенг татбиқ этиш;

- углерод нейтраллигига эришиш кун тартибимиздаги энг долзарб вазифалардан биридир.

Бунинг учун халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги (экология вазирлари) доимий Мулоқот кенгашини тузишни таклиф этамиз".

"Тўртинчи йўналиш – сайёҳлик алмашувларини қайта тиклаш масаласидир.

Бухоро шаҳрида 2022 йили бўлиб ўтадиган туризм вазирларининг навбатдаги учрашувида пандемиядан кейинги даврда Хавфсиз сайёҳликни ривожлантириш умумминтақавий Дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирмоқчиман.

Шу асосда “зиёрат туризми” ва бошқа қўшма сайёҳлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш, авиақатновлар географиясини кенгайтириш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилган бўлар эди."

Президент Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим масалага алоҳида тўхталиб ўтди:

"Ташкилотимизнинг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш;

бошқа минтақавий ташкилотлардан фарқ қиладиган ва ўзига хос кун тартибига эга бўлиш;

етакчи халқаро тузилмалар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш;

ҳамкорлигимизнинг институционал механизмларини ривожлантиришни ҳозирги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш ташаббусини илгари сурамиз.

Шу билан бирга, ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш, ўйлайманки, ўринли бўлар эди.

Биз Ўзбекистон Ташкилотга раислик қиладиган даврда мамлакатларимизда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этамиз".

Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида:

"Биз бугунги тадбиримизнинг якуний ҳужжати – Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси қабул қилинишини ҳам қўллаб-қувватлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Ташкилотимиз янги бош котиби Хусрав Нозирий жанобларини масъулиятли фаолияти бошланиши муносабати билан самимий табриклаб, келгуси ишларида ютуқ ва омадлар тилайман.

Ташкилот раислиги илк бор Ўзбекистонга ўтаётгани муносабати билан билдирган самимий тилакларингиз учун ҳам ташаккур изҳор қиламан.

Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз натижасида Ташкилотимиз доирасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни яқин истиқболда сифат жиҳатидан янги поғонага кўтара олишимизга ишонаман".

Давлатимиз раҳбари сўзини якунлар экан, йиғилганларни навбатдаги саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистонга таклиф этди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1