АсосийJamiyat

Президент ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондаги мураккаб вазиятга тўхталди

'Президент ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондаги мураккаб вазиятга тўхталди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари ИҲТда нутқ сўзлади. Унда Президент ИҲТ аъзоси Афғонистондаги бугунги вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

"Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.

Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.

Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз".

Бошқа янгиликлар