Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота туман бўлимлари ИИБ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида, фуқаро Б.Э. фуқаро Ш.дан туман ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига тегишли бўлган пиёдалар йўлагини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 13 ой муддатга савдо фаолиятини амалга ошириш учун ажратиб бериш ҳамда ушбу вақт давомида текширувчиларга раҳнамолик қилиш эвазига 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.