АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят Ички ишлар бошқармасида би...

'Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят Ички ишлар бошқармасида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилган. 

Маълум қилинишича, полковник Садиров Азиз Сирожиддинович Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

Подполковник Тошев Жасур Хақбердиевич Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Элатиб ўтамиз, кеча Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги қуйи тизимларда ўрганишларни олиб борганлиги ва ўрганишлар натижасида 3 нафар ходим ички ишлар органларидан бўшатилганлиги, 11 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар