Sevimli

​​Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик кучга кирди

ЖАМИЯТ 29.11.2021, 18:21
​​Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик кучга кирди

Ўзбекистон Жиноят кодексига ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган ўзгартиришлар 27 ноябрдан кучга кирди.

Жиноят кодексининг 202-1-моддасига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келган ҳаракатлар шундан ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (6,75 миллион сўмдан 13,5 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача озодликни чеклаш ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) санкцияси ҳам 27 ноябрдан кучайтирилди.

Унга кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27.9° небольшая облачность
Валюта курси
11063.01
USD -11.92
11809.76
EUR -53.71
197.47
RUB 2.57
1