Sevimli

UzAuto Motors сотуви тўхтатилган Captiva-5 учун компенсация тўлашни бошлади

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 12:40
UzAuto Motors сотуви тўхтатилган Captiva-5 учун компенсация тўлашни бошлади

UzAuto Motors АЖ Chevrolet Captiva 5 автомобилини етказиб бериш бўйича бекор қилинган шартномаларнинг маблағларини  қайтаради ва компенсацияни амалга оширади. Бу ҳақда Жамият Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Аввалроқ, UzAuto Motors  АЖ компанияси 2021 йилнинг 20 ноябрь санасида Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот берганди.

 Баёнотда мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этилиши ҳақида келтирилганди.

Маълум қилинишича, Chevrolet Captiva 5 автомобили бўйича жами 461 та шартнома пули тўланган. Айни пайтда, 207 нафар харидор  Chevrolet Captiva 5 автомобили ўрнига бошқа автомобилни олишга қарор қилишди, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилиши учун ариза билан мурожаат қилганлар ва аллақачон пулларини қайтариб олишган. 41 нафар мижозлар кечаги кундан бошлаб  компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олишди.

Қолган харидорлар ҳам ўз маблағлари ва компенсацияни яқин икки-уч кун ичида олишади, дейилган хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+25.97° app.переменная облачность
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1