Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Янг Бойз” ўртасидаги баҳс нейтраль майдонда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Қайд этилишича, коронавируснинг янги “омикрон” штамми туфайли шундай қарорга келиши мумкин. Швейцарияда касалликнинг янги штамми аниқланган. Шу туфайли Буюк Британияга клуб аъзолари ташриф буюриб, ортга қайтадиган бўлса, 10 кунлик карантинга жойлаштирилиш мумкин.
“Янг Бойз” эса футболчи ва ходимлар карантинга олинмаслиги бўйича ҳукуматнинг қарорини кутмоқда.