Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари учун қуръа ташланди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.
Ташкилот эса мусобақанинг янги санасини маълум қилди. Унга кўра, турнир 2022 йилнинг 3-12 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилади.
Мусобақада “Ал Жазира” (БАА), “Окленд Сити” (Янги Зеландия), “Ал-Аҳли” (Миср), “Монтеррей” (Мексика), “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони), “Палмерас” (Бразилия) ва “Челси” (Англия) жамоалари иштирок этади.






