АсосийJamiyat

Қишнинг иккинчи куни Ўзбекистонда ҳаво 28 даражагача исийди

'Қишнинг иккинчи куни Ўзбекистонда ҳаво 28 даражагача исийди'ning rasmi

"Ўзгидромет" эртага – 2 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумотни берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 22-24° илиқ бўлади.  

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.  

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.  

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди. баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 19-24° илиқ бўлади.  

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди. баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоятларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.  

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.  

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар