Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, майор Янгибоев Акбар Хуррамович Қарши шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Ахборот-таҳлил гуруҳи ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси лавозимида фаолият юритган.
Элатиб ўтамиз, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги қуйи тизимларда ўрганишларни олиб борганлиги ва ўрганишлар натижасида 3 нафар ходим ички ишлар органларидан бўшатилганлиги, 11 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу хабар ортидан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди.






