АсосийJamiyat

Талабалар контракт тўловидан 12 фоиз миқдорида даромад солиғини қандай қайтариб олиши мумкин?

'Талабалар контракт тўловидан 12 фоиз миқдорида даромад солиғини қандай қайтариб олиши мумкин?'ning rasmi

Сиз иш ҳақи ва бошқа даромадингиздан ўзингизни, шунингдек  26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун тўловни амалга оширган бўлсангиз мазкур имтиёздан фойдалана оласиз. 

️2021-йил 14-октябрдан мазкур имтиёз профессионал таълим ташкилотлари –  касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга ҳам тадбиқ этилди.  

Имтиёз профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов:

  • жисмоний шахснинг  ўз маблағлари;
  • тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
  • юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилганда қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар