АсосийJamiyat

Бош кийимидан "алкотестер" ўрнида фойдаланган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди

'Бош кийимидан "алкотестер" ўрнида фойдаланган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мамедов томонидан "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилган. ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси️ мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар