АсосийDunyo

​​ЖССТ «Омикрон» штамми ҳақида маълумот берди

'​​ЖССТ «Омикрон» штамми ҳақида маълумот берди'ning rasmi

2021 йил 26 ноябрь куни ЖССТ томонидан «Омикрон» номли B.1.1.529 коронавирус штамми рўйхатга олинди. 

«Омикрон» бошқа штаммларга қараганда тезроқ ёки секинроқ тарқалиши  ҳозирча маълум эмас. Жанубий Африкада касаллик юқиши ҳолатлари ортди, аммо бу янги штаммга боғлиқлигини аниқлаш учун олимлар тадқиқотларни давом эттирмоқдалар.

Инфекция касалликнинг янада оғирроқ кечишига сабаб бўлиши ҳануз номаълум. «Омикрон» штамми келтириб чиқарадиган аломатларнинг бошқа вариантларга нисбатан фарқи ҳақида ҳам маълумотлар йўқ. COVID-19'нинг барча турлари оғир ҳолатлар ёки ўлимга олиб келиши мумкин.

Дастлабки маълумотлар «Омикрон» штамми туфайли қайта касалланиш хавфи юқори бўлишини кўрсатиб турибди. Бу ҳақидаги батафсил маълумотлар яқин ҳафталар ичида тақдим этилади.

ПЗР-тестлар инфекцияни, жумладан, «Омикрон» штаммини ҳам аниқлайди. ЖССТнинг таъкидлашича, касаллик оғир кечиши ва ўлимга олиб бориш ҳолатларини камайтиришда вакциналар ҳанузгача ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

ЖССТ янги штамм бўйича тўлиқ маълумотларни олиш, унинг тарқалишига қарши стратегия ишлаб чиқиш ва даво усулини имкон қадар тезроқ топиш учун турли давлатлардаги кўп сонли тадқиқотчилар ишини мувофиқлаштиришда давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар