АсосийSport

Дзюдо: ўзбекистонлик спортчилар Осиё-Океания чемпионатида қатнашади

'Дзюдо: ўзбекистонлик спортчилар Осиё-Океания чемпионатида қатнашади'ning rasmi

Эртага, 2-декабрдан Ливан пойтахти Байрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё-Океания чемпионатига старт берилади.

Қитъамизнинг 17та давлатидан икки юзга яқин дзюдочи иштирок этадиган йилнинг энг сўнгги йирик мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатида қатнашадиган терма жамоамиз таркиби:

Ўғил болалар:

-50 кг: Фазлиддин Шокиров,

-55 кг: Замоншари Бекмуродов,

-60 кг: Сардор Ҳимматов, Суҳроб Пўлатов,

-66 кг: Элбек Тожиев,

-73 кг: Самир Назирбоев,

-81 кг: Мелс Содиқов, Муҳаммадали Тангриев,

-90 кг: Иброҳим Холбоев,

+90 кг: Аббос Исмоилов.

Қизлар:

-40 кг: Лазиза Ҳайдарова,

-44 кг: Улбусин Ҳакимова,

-48 кг: Муҳайё Аҳматова,

-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова,

-57 кг: Сарвиноз Ҳусанова,

-63 кг: Хуршида Раззоқбердиева, Маржона Нуруллоева,

-70 кг: Туйгул Ҳамроева,

+70 кг: Моҳларойим Тухтамишева, Ширинжон Йўлдошева.

Мураббийлар:

Камол Муродов, Тоҳир Файзиев, Нурали Қобулов, Муқаддас Кубеева.

Дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё-Океания чемпионати 5-декабрга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар