1

Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади

СПОРТ 01.12.2021, 21:56
Теглар: оғир атлетика
Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади

Шу йилнинг 4-18 декабр кунлари  Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Мусобақа “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бутун дунёда ҳамон пандемик вазият ҳукм сураётган бўлишига қарамай, Тошкентда ўтадиган ушбу жаҳон чемпионатига сайёрамиздаги 90дан ортиқ давлатдан жами 480 нафар атлетлар (шундан 190 нафари аёллар) 20та вазн тоифасида 60та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади. Умумий ҳисобда, жаҳон чемпионатига расмий делегация вакиллари, ҳакамлар, спорт жамоаларининг шифокорлари ва бошқа мутахассисларни қўшиб ҳисоблаганда қарийб минг нафарга яқин хорижлик меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 7 декабр куни соат 16:00да “Юнусобод” спорт мажмуасида ташкил этилади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимовнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Қуйида мусобақа дастури ҳамда жаҳон чемпионатида вакилларимизнинг супачага чиқиш вақтлари билан танишинг:

7 декабр, сешанба.

19:00. -49 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи

8 декабр, чоршанба

8:00. -45 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи

13:00. -55 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи (Оғабек Нафасов)

16:00. -55 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Муаттар Набиева)

19:00. -61 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи

9 декабр, пайшанба

16:00. -59 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Нигора Абдуллаева)

19:00. -67 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи (Адҳам Эргашев)

10 декабр, жума

16:00. -64 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Мадинабону Жўраева)

19:00. -73 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи

11 декабр, шанба

16:00. -71 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Машҳура Рустамова)

19:00. -81 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи (Муҳаммадқодир Тоштемиров, Хожакбар Олимов

12 декабр, якшанба

16:00. -76 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Кумушхон Файзуллаева)

19:00. -89 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи (Ҳакимжон Шамсиддинов, Сарвар Зафаржонов)

13 декабр, душанба

16:00. -81 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Нигора Сувонова)

19:00. -96 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи

14 декабр, сешанба

13:00. -102 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи

16:00. -109 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи (Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев)

19:00. -87 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Турсуной Жабборова)

15 декабр, чоршанба

13:00. +87 кг вазн тоифаси (аёллар), А гуруҳи (Долера Давронова)

15:30. +109 кг вазн тоифаси (эркаклар), А гуруҳи

Шарҳлар

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи оғир атлетикачиларимиз таркиби маълум бўлди

22.11.2021, 22:41

7-17 декабр кунлари Тошкент илк бор оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақага терма жамоамиз катта тайёргарлик олиб бормоқда.Кўпчилик мухлисларни унда...
Токио-2020: оғир атлетикачи Акбар Жўраев даст кўтариш машқидан сўнг медалга даъвогарлар сафига қўшилди

03.08.2021, 16:59

Токиода давом этаётган Олимпиада ўйинларининг бугунги баҳсларига оғир атлетика мусобақалари якун ясаб берди.Туризм ва спорт вазирлигининг хабарига кўра, -109 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида...
Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатида илк медал қўлга киритилди

18.04.2021, 15:56

Тошкент шаҳрида жойлашган  “Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва спортни риаожлантириш вазирлиги хабар берди. Эркаклар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1