Жорий йилнинг 18 ноябрь куни эрталабки соат 09:44 да, "1-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги 55-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси Б.Т йўловчига нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.
"Тошшаҳартрансхизмат" раҳбарияти автобус ҳайдовчиси Б.Т дан йўловчига нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги учун тушунтириш хати олган ҳамда келгусида яна шу каби ҳолатлар такрорланса қатъий интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирган.
Шу билан бирга, "1-Автобус саройи" МЧЖ маъмурияти томонидан ҳайдовчи ва чиптачиларга ҳаракат давомида йўловчиларга хушмуомалада бўлган ҳолда сифатли транспорт хизматини кўрсатиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига ва info@tashbus.uz орқали мурожаат қилишингиз ҳамда автобус ҳайдовчиси амалга ошираётган қоидабузарликни суратга олиб автобус рақамини юбориш сўролмоқда.






