1

Президент Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири билан шерикликнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилди

ЖАМИЯТ 02.12.2021, 19:32
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Президент Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири билан шерикликнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Бош вазири ўринбосари – Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди

Ўзбекистон етакчиси Амирликлар томонини миллий байрам – мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан самимий қутлаб, дўст БАА халқига фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Кенг кўламли Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигининг стратегик йўналишларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Қўшма инновацион лойиҳалар ва молиявий-техник кўмак дастурларини амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бунда Дубайдаги EXPO бутунжаҳон кўргазмасида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топган мамлакатларимиз салоҳиятини ҳисобга олиш лозимлиги қайд этилди.

Истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини шакллантириш учун яқин фурсатда ҳукуматлар делегацияларининг икки томонлама учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1