2021-йил 23-ноябр куни Андижон вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Булоқбоши туманида яшовчи Н.Ш. жиноий шериклари билан ПСР тест натижаларини сохталаштириш йўли билан тайёрлаб, ушбу сохта ПСР тест маълумотномаларини 120.000 сўм эвазига сотаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.