Бугун, 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни. Бу кун 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 47/3 резолюциясида эълон қилинган.
Ҳар йили бутун дунёда нишонланадиган имконияти чекланганлар куни уларнинг интеграциялашуви билан боғлиқ муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун жамоатчиликни сафарбар этади.
"Ушбу кун ногиронлик муаммолари ҳақида хабардорликни оширишга ёрдам беради",-деб ёзади ЮНЕСКО.
Алоҳида қайд этиладики, ушбу санада БМТ агентликлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, таълим муассасалари ва бир қанча ташкилотлар турли тадбирларда ҳамкорлик қилиш орқали барчани ногиронлиги бўлганларнинг муаммосини ҳал этишга ва мазкур кунни алоҳида руҳ билан ўтказишга чақиради.