АсосийJinoyat

Тошкент туманида тадбиркордан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган бошлиқ ўринбосари ушланди

'Тошкент туманида тадбиркордан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган  бошлиқ ўринбосари  ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент туман бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, “М.О.Ҳ” МЧЖнинг Тошкент тумани уй-жой коммунал хўжалиги эксплуатация бўйича бошлиқ ўринбосари Ш.К. “N.F.” МЧЖнинг ичимлик сувидан 7,9 млн сўмлик қарздорлигини электрон тизимга киритмаслик ҳамда қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома бериш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар