АсосийJamiyat

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «АИ-80» ўрнига «АИ-92» русумидаги автобензин ёнилғисини ишлаб чиқариш қувватлари оширилади

'Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «АИ-80» ўрнига «АИ-92» русумидаги автобензин ёнилғисини ишлаб чиқариш қувватлари оширилади'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Газпромнефть-Промышленные  Инновации” компанияси ўртасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори октанли автобензинлар ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Ҳозирги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган “АИ-80” русумидаги автобензин ёнилғиси ўрнига “АИ-92” русумидаги автобензин ёнилғисини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мақсадида “Газпромнефть-Промышленные  Инновации” компаниясининг янги инновацион “Ароформинг” технологияси муҳокама қилинди.

Бу технологиянинг вазифаси енгил бензин фракцияларини махсус катализатор ёрдамида метанол билан таъсир эттириш йўли орқали юқори октанли автобензин маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Таклиф этилаётган технологияни келгусида заводда тадбиқ қилиш, ишлаб чиқарилаётган “АИ-80” русумидаги автобензин ёнилғисидан тўлиқ воз кечиш ҳамда юқори октан сонли автобензин ёнилғиларини ишлаб чиқариш имконини беради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар