2021 йил декабрь ойида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Қўнғирот” йўналишида 5604-сонли қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳаракат жадвалига кўра мазкур поезд 7, 10, 14, 17, 21, 24 декабрь кунлари соат 23:20 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, жами олти маротаба қатновини амалга оширади.
Ушбу қўшимча поезд Самарқанд, Бухоро темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади. Чипталарни темир йўл кассаларидан, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг е-ticket.railway.uz (http://xn---ticket-6gg.railway.uz) сайтидан электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.