Номаълум ҳуддудда экилган янги дарахтлар устидан асфальт ётқизилгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан каттагина муҳокамага сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини ҳам бефарқ қолдирмади. Қўмитанинг вилоятдаги бошақармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат Жиззахда рўй берган. Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси "Дўстлик" МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахтлар атрофи МЧЖ томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган.
"Дарахтларнинг барчаси: 38 туп арча, 7 туп ясень, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп эльдор қарағайи, 12 туп айлант тагидаги бетонлар бузиб олинди ва дарахтларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинди",-дейилади вазият ижобий томонга ўзгаргани таъкидланиб.
Қайд этилишича, МЧЖнинг ушбу нотўғри ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланган.