АсосийJamiyat

"Авария"га учраган машиналар Тошкент кўчалари бўйлаб "саёҳат қилди"

'"Авария"га учраган машиналар Тошкент кўчалари бўйлаб "саёҳат қилди"'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши муаммосига бўлган эътиборни кучайтириш мақсадида пойтахтда бир қатор профилактик табирлар олиб бормоқда.

Хусусан, Тошкент йўлларида хизмат автомобиллари кузатувида ЙТҲлар оқибатида шикастланган транспорт воситалари юкланган эвакуаторлар ҳаракатланди. Ушбу ишлардан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш кўзда тутилгани айтилади.

"Тадбир давомида пойтахтдан Фаргона вилоятига йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан учрашув ўтказилди. Мулоқот давомида йўл-патруль хизмати ходимлари ҳайдовчилар билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш зарурлиги ва транспорт воситасидаги йўловчилар ҳаёти учун масъулият юқорилиги ҳақида сўз борди",- дея маълум қилади Тошкент шаҳар ИИБ.

    Бошқа янгиликлар