Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин билан учрашди.
Учрашув чоғида томонлар ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида истиқболли йўналишларни муҳокама қилишди, дея маълум қилади АКТ вазирлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, унинг натижалари бўйича икки давлат вазирлиги ўртасида келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида махсус ҳужжат имзоланган.
Мазкур ҳужжат қатор долзарб ва муҳим йўналишлар бўйича ўзаро муносабатларни кучайтириши назарда тутади.
Хусусан:
• АКТ соҳасида ўзаро тажриба ва илғор амалиёт билан алмашиш;
• миллий алоқани таъминлаш мақсадида кенг полосали оптик толали тармоқларни, 5Г алоқани кенгайтириш, сандартлаш ва мазкур технологияларни ривожлантириш;
• электрон ҳукуматни ривожлантириш, шу билан бирга элеcтрон давлат хизматларни жорий этиш;
• стартапларни ривожлантириш ва АКТ йўналишлари учун кадрларни тайёрлаш соҳаларида ўзаро тажриба билан алмашиш;
• АКТ соҳасида экспорт салоҳиятини оширишда ўзаро тажриба билан алмашиш;
• пилот лойиҳалар шаклида сунъий интеллект, катта маълумотлар, Интернет буюмлари ва ақлли шаҳар технологияларни қўллаш;
• давлат органлари фаолиятини реинжиниринг қилиш (қайта йўлга қўйиш) ва уларни рақамли шаклга ўтказиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш;
• Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш доирасида баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича, шу жумладан миллий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларни кўзатиб боориш ва мақсадли кўрсатқичларга эришиш учун рақамли ишланмаларни яратиш,
• дастурий таъминотни, рақамли технологияларни, эшиттириш cонтент, хажмли кўриш ва голограмма технологияларни ишлаб чиқиш;
• рақамли ривожланиш ва рақамли тайёргарлик бўйича даражаларни баҳолаш (индикаторларни) усулларни ишлаб чиқиш;
• халқаро майдонда биргаликда лойиҳаларни илгари суриш.
"Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар"-дейилади хабарда.






