“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–29-сон, 03.12.2021 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.
Мазкур лавозимга:
Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:
Агентлик директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.
Фармонга кўра, “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилди.
Ушбу кўкрак нишони билан ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахслар тақдирланади.
Фармон билан шунингдек, Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
12.12.2022, 22:05
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз ишлатилаётганлиги, таъминотчи корхоналар томонидан фуқароларга етказиб берилиши мумкин...