1

"Қонунчилик бузилган". Бош прокуратура марҳум ходимининг оиласига нафақа пули тўлаб берилмагани бўйича иш қайта кўриб чиқилади

ЖАМИЯТ 06.12.2021, 13:37
"Қонунчилик бузилган". Бош прокуратура марҳум ходимининг оиласига нафақа пули тўлаб берилмагани бўйича иш қайта кўриб чиқилади

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими прокурори лавозимида ишлаб келган Самир Раҳмонов 26 апрель куни 33 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг, марҳум ходимнинг отаси ўғли хизмат вазифасини бажараётган вақтда иш жойида вафот этгани, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари боқувчисиз қолса-да, унинг оиласига қонунга асосан кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётганини билдирди. 

Шундан сўнг, Меҳнат инспекцияси ҳам ҳолатни ўрганиб, мазкур ҳолат бўйича хабар берилмаганини билдирган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар А. Рахмановнинг жавобгар Бош прокуратурага нисбатан фарзанди вафоти муносабати билан иш жойидан нафақа пули ҳамда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво ва қўшимча даъво аризалари рад қилинганди.

Даъвогар мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, судга апелляция шикояти киритган. Ушбу апелляция шикояти 2021 йил 12 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриш бошланган.  

Ишни кўриш жараёнида ИИВ Тиббиёт бошқармаси, Бош прокуратурадан олти нафар ходим ва ўша куни бўлимда иш ўрганишда бўлган Ҳарбий прокуратура аппарати ходими, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТХКМРМКТК, Шайхонтоҳур туман прокуратураси, Миробод тумани прокуратураси, РСТЭИАМ Тошкент шаҳар филиали Морфология бўлими Сергели пунктининг давлат суд тиббий экспертизасидан, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, Касаба уюшмалари федерацияси, Миробод тумани Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясилари вакилларнинг кўрсатмалари эшитилиб, ёзма маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар олинди.  

Ишни кўришда марҳум С. Рахмоновнинг хотини  Н. Рахмонова ишга жалб қилинмагани, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаганини, биринчи инстанция судида кўрилиши мобайнида даъвогар  

А. Рахмоновда унинг манфаатларида судга мурожаат қилиш ва иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ишончнома бўлмаганини, қолаверса, А. Рахмоновнинг ўзи боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олиш ҳуқуқига эга шахслар доирасига кирмаслиги сабабли, 2021 йил  

6 декабрь куни судлов ҳайъатининг ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилди.

Бундан ташқари, ишни кўриш чоғида қонунчилик бузилганлиги, ишни пухта ўрганмаганлиги сабабли 2021 йил 6 декабрь куни судлов ҳайъатининг ажрими билан РСТЭИАМ Тошкент шаҳар филиали Морфология бўлими Сергели пунктининг давлат суд тиббий экспертизасининг бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг бошлиғига нисбатан хусусий ажримлар чиқарилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1