АсосийSiyosat

2022 йилда Ўзбекистоннинг янги Конституцияси қабул қилиниши мумкин

'2022 йилда Ўзбекистоннинг янги Конституцияси қабул қилиниши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси 2022 йили қабул қилиниши мумкин. Президент Шавкат Мизиеёев бу ҳақда ўзининг байрам табригида айтиб ўтди. 

Жумладан, унда шундай дейилади:

"Дарҳақиқат, бугунги шиддатли давр биздан замонга мос ҳаракат ва ўзгаришларни талаб этмоқда. Ана шундай талабга жавоб берадиган мукаммал Конституцияга эга бўлиш учун Асосий қонунимизнинг янги лойиҳасини тайёрлашимиз, уни умумхалқ муҳокамасига қўйиб, билдирилган таклифлар асосида такомиллаштириш, ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик байрами нишонланадиган кунларда қабул қилиш, ўйлайманки, миллий давлатчилик анъаналаримизга, халқимиз манфаатларига муносиб иш бўлади",-дейди давлат раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар