АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир ЙТҲ юз берди. Эҳтиётсизлик сабаб "Spark" ёнди

'Тошкентда яна бир ЙТҲ юз берди. Эҳтиётсизлик сабаб "Spark" ёнди'ning rasmi

 ЙҲХББ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида "Spark" русумли автомобилда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, бугун таҳминан соат 19:40 ларда КХАЙ кўчасида ҳайдовчи  "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги устунга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилгани айтилади. Маълумотга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Шу  ўринда барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини ва қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз",-дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар