ЙҲХББ Қарши шаҳрида "Tico" ҳамда юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 6 декабрь куни соат 14:20 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида содир бўлган.
Ҳайдовчи, 1935 йилда туғилган Р.Р. "Tico" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, ён қаторда бўлган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги "Howo" русумли юк автомобилининг йўлиги чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.
Маълумотга кўра, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
"Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.






