АсосийJamiyat

Қашқадарёлик қочоқ Бугруслан шаҳрида ушланди

'Қашқадарёлик қочоқ Бугруслан шаҳрида ушланди'ning rasmi

Қочоқ Бугруслан шаҳрида ушланди

 

Қашқадарё вилоятида қотиллик, босқинчилик жиноятларини содир этиб, қочиб юрган шахс Россияда ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Расмий хабарда айтилишича,  Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг  97-моддаси 2-қисми “ж,и,о,п” бандлари ва 164- моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганлиги учун Қарши шаҳар прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган Касби тумани “Муғлон” МФЙда рўйхатда турувчи Ҳ. Ҳ. Республика ИИВ ЖҚББ ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорлик натижасида Россия Федерацияси Оренбург вилояти Бугруслан шаҳридан ушланди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар