АсосийJamiyat

Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳарорат кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда

'Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳарорат кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Келаси ҳафта бошида республика ҳудудларида нам, қорли нисбатан совуқ ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар каналида хабар берилди. 

Маълум қилдинишича, 12 декабрь куни дастлаб шимол, 13-14 декабрь кунлари республиканинг бошқа ҳудудларида яхшигина ёғингарчилик(асосан, қор)лар кутилади. Тоғларда қор бўронлар ва кўп миқдорда қор ёғиши мумкин.

12-13 декабрь кунлари катта масштабли нам ҳаво оқимлари, республика ҳудудларига бемалол кириб келиши учун вазият юзага келган. Оқимлар ғарб ва шимоли-ғарбдан кириб келаётгани боис, совуқ ва нам ҳаво оқимидир. 13-14 декабрь кунлари республика аҳолисининг катта қисми қиш манзарасига гувоҳ бўлиши мумкин. 14 декабрдан совуқ антициклон таъсири ҳудудларда сезилади. Шимол ҳудудларда ҳаво ҳарорати минимуми кечалари -15 даража совуқгача пасаяди.  

Яқин кунларда Россиянинг шимоли, шимоли-ғарби ва шимоли-шарқида арктик совуқ ҳаво оқимлари ривожланиши прогнози берилмоқда. Ўзбекистонда бу декабрь ойи иккинчи ўн кунлиги иккинчи пентада(15-20 декабрь)сида ҳам республикада бироз паст ҳарорат кузатилишига олиб келиши мумкин, дейилади прогнозда. 

    Бошқа янгиликлар