АсосийJamiyat

Навоийда юк машинасига бориб урилган "Damas" ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди

'Навоийда юк машинасига бориб урилган "Damas" ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Айтишларича, кеча Навоийда «Қорақата» пости яқинида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетган” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан  Навоий вилотяи ИИБ расмий маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, кеча, 7 декабрь куни Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи  А-379 автомобиль йўлида “Дамас” русумли автомашина “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, қарама қарши томонга чиқиб, қарама қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган “DAF” русумли юк машинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

 Натижада “Дамас” русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.  

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар