Испанияда давом этаётган аёллар ўртасида гандбол бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади. Учинчи турда вакилларимиз Пуерто-Рикога қарши баҳс олиб боришди.
Шиддатли курашлар остида кечган қарама-қаршиликда Лотин Америкаси жамоаси 30:24 ҳисобида устун келди. Учрашувда ҳамюртимиз М.Худойқулова 10 та гол билан энг сермаҳсул ўйинчи бўлди.
Шу тариқа жамоамиз энди 25-32 ўрин эгаларини аниқлаб берувчи дивизионда курашни давом эттиради. Бу йўлдаги илк рақиб Эрон жамоаси бўлади. Шундан сўнг вакилларимиз Камерун ва Ангола жамоаларига қарши майдонга чиқишади.