АсосийJamiyat

Автомобилларни рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати яна узайтирилди

'Автомобилларни рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати яна узайтирилди'ning rasmi

Автомобилларни рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати 2022 йил 31 декабргача этиб белгиланди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сонли қарорига мувофиқ пластик шаклдаги гувоҳномалар 2017 йил 1 октябрдан жорий этилди.

Гувоҳномалар аввалига 60 мингдан 70 мингтагача берилди, гувоҳномаларнинг алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача белгиланганлиги сабабли охирги ойларда автомототранспорт воситаларини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш бўйича мурожаатлар сони кескин ортиб, бир ойда берилаётган гувоҳномаларнинг сони 140 мингтани ташкил этди.

Шу сабаб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 690-сонли қарори талабларига асосан, гувоҳномаларни алмаштириш муддати қайта узайтирилди. Гувоҳномаларни алмаштириш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.

Шу билан қаторда, охирги ойларда мурожаатларнинг сони олдинги ойларга нисбатан салкам икки баравар ошиши натижасида гувоҳномаларни беришда айрим узилишлар билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Мазкур камчиликларни бартараф қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳозирда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан гувоҳномалар учун буюртмалар сони кўпайтирилиб, ҳудудларга тарқатилмоқда.

Бошқа янгиликлар