АсосийJamiyat

Ҳафтанинг жума кунлари "Afrosiyob" поездлари қатнови биттага кўпаяди

'Ҳафтанинг жума кунлари "Afrosiyob" поездлари қатнови биттага кўпаяди'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 10 ноябрдан бошлаб, ҳафтанинг жума куни Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур замонавий поезд ўтган бир ой мобайнида фақат ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари қатновини амалга ошириб келди.

10 декабрдан бошлаб ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради.  

Шунингдек, 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.  

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар