Интернет тармоғида тарқалаётган Шайхонтоҳур туманида рўй берган йўл транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарлар бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
2021-йил 8 декабрь куни тахминан соат 22:00 да Шифо-нур ва Талабалар кўчалари кесишмасида “Cобалт” автомобилини тегишли ҳуқуқсиз бошқарган 15 ёшли А.М. қарама-қарши ҳаракат йўлга чиқиб, 33 ёшли Р.И. бошқарувидаги “Матиз” автомобилига тўқнашган.
Тўқнашувдан сўнг “Cобалт” ҳаракатни бошқарувсиз давом этиб дарахтга тўқнашган ва ёнишни бошлаган. Ёнғин воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилди.
Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам бадан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилди. Уларнинг ҳолати қониқарли.
Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов текширув ўтказилмоқда.






