1

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов халқаро турнир ғолибига айланди

СПОРТ 09.12.2021, 21:09
Теглар: Нодирбек Абдусатторов
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов халқаро турнир ғолибига айланди

Испаниянинг Барселона провинсияси Кастелдефелс шаҳрида шахмат бўйича “Эл Ллобрегат” халқаро турнири ташкил этилди. Унда дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидан 150 нафар маҳоратли шахматчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Иштирокчилар орасида энг юқори рейтингга эга бўлган ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов якунда ўзига билдирилган ишончни оқлади ва 9 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллади.

6-турдан кейин Нодирбек пешқадамлардан ярим очкога ортда қолаётганди. Аммо, 7-8-турлар ҳамюртимиз учун омадли келди. Аввалига у қора доналарда нидерландиялик Томас Бердсен устидан ғалабага эришган бўлса, 8-турда оқ доналар билан озарбайжонлик Элтаж Сафарлини мағлуб этди. Ниҳоят сўнгги турда испаниялик Сантос Латаса билан дуринг ўйнади ва халқаро турнирни 7 очко билан пешқадам сифатида якунлади.

Шарҳлар

Гроссмейстерлик учун "кечилган пуллар", ҳар ота-онани юксакларга кўтарувчи фахр туйғуси ёхуд ёшлар учун йўл очиб берган "олтин авлод"...

04.09.2022, 23:06

Хабарингиз бор, яқиндагина Ҳиндистоннинг Ченай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихда илк бор Шахмат Олимпиадаси кубогини қўлга киритишди.Айни...
Эксклюзив видеорепортаж: "Бизнинг жамоамиз ҳеч қайси давлатдан кам эмаслигини исботлаб қўйди" – Нодирбек Абдусатторов

11.08.2022, 12:56

Бугун, 11 август куни соат 02:45 да Тошкент халқаро аэропортида Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 4-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди....
Шахмат. 12-турда дуранг ўйнаган Нодирбек Абдусатторов чемпионликка эришишига бир қадам қолди

28.12.2021, 23:34

Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг рапид ва блис йўналишлари бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионатида бугун рапид йўналиши ғолиби аниқланади.Якунига етган 12-турдан кейин Нодирбек Абдусатторов ҳамон...
17 ёшли Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг биринчи рақамли шаҳматчисини мағлубиятга учратди

28.12.2021, 20:28

Полша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блитс йўналишлари бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.Қувонарлиси, бироз аввал якунига етган 10-тур ўйинлари доирасида ҳамюртимиз,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1