АсосийJamiyat

Ўзбошимча иморат қуришга оид қарийб 15 000 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди — Кадастр агентлиги

'Ўзбошимча иморат қуришга оид қарийб 15 000 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди — Кадастр агентлиги'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 ойи давомида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу участкаларда ўзбошимчалик билан иморат қурилиша оид 15 416 та (2 496,5 га) қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шундан:

  •  Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 8 395 та (1 911 га);
  • аҳоли пунктлари ерларда 6 331 та (487 га)
  •  саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 17 та (2 га);
  • ўрмон фонди ерларда 31 та (3 га);
  •  сув фонди ерларда 83 та (2 га),
  • захира ерларда 559 та (91 га)ни ташкил этади.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича қўйидагича чоралар ҳам кўрилган:

  • 15 416 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилган;
  • ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 8 500 та (1 173 га) тақдимномалар киритилган;
  •  2 655 та (260,3 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 496 та (26,7 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди, 2 159 та (233,6 га) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;
  •  ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 4 720 та (805,9 га) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар