АсосийJamiyat

Янги электр ҳисоблагичлари "адашаётгани" ростми?

'Янги электр ҳисоблагичлари "адашаётгани" ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Янги электр хисоблагичлар токни кўп, хатто 2 баробаргача кўп ҳисоблаши кузатилмоқда, уни қандай қилиб созлаш видеода батафсил тушунтирилган” сарлавҳали видео тарқалган эди.

Ушбу хабарга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ  муносабат билдирди.

"Ушбу тарқатилаётган видео мутлақо асоссиз ва ёлғон маълумотлардан иборат"- , дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундан икки йил аввал мазкур видеони тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатган шахсга нисбатан ўша вақтнинг оъзидаёқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳуқуқ-тартибот органларига тақдимнома киритилиб, асоссиз маълумот тарқатгани учун тегишли тартибда жазога тортилган.

Шунингдек, видеода келтирилган важлар асоссиз эканлигини исботловчи видеоматериал тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали электр энергияси истеъмолчиларига бу борада тушунтиришлар берилган.

Қайд этилишича, замонавий ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш жараёни инсон омили таъсирисиз алоҳида, бир нечта босқичли кўриклардан ўтказилган ҳолда олиб борилади. Яъни давлат метрологик кўрсаткичлари талабига жавоб бермаса, яроқсиз деб топилади ва фойдаланишга чиқарилмайди.

 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби асоссиз хабарларга ишонмасликни сўради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар