Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ноанаънавий бошланди. Кун тартибидаги масалалар кўрилишидан олдин дастлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Чунончи, 10 декабрь истиқлол ва миллий ғуруримиз тимсоли бўлган мадҳиямиз қабул қилинган кун.
Ушбу жонажон Ватанимизнинг бирдамлик қўшиғида халқимизнинг азалий ва абадий хоҳиш-иродаси, теран тафаккури, йиллар давомида истиқлол ва истиқбол йўлида, ғанимларга қарши курашларда сўнмаган ор-номуси, ўз бошини ва қадди-қоматини баланд кўтариб юриш учун таянч ва суянч манбаи бўлмиш буюк ва муқаддас мустақил Ватан барпо этиш ғояси акс этган.






