АсосийDunyo

Нью-Йоркда 15 метрли байрам арчаси ёниб кетди

'Нью-Йоркда 15 метрли байрам арчаси ёниб кетди'ning rasmi

Манхеттен ҳудудида Фох Неwс штаб-квартираси кираверишида турган ўйинчоқлар ва гулчамбарлар билан безатилган ўн беш метрли Рождество арчаси ёниб кетди. Бу ҳақда NTV.ru хабар берди. 

Хабарда айтилишича, одамлар дарахт ёнида тутунни пайқашган. Кейин эса аланга пайдо бўлган. Шамол эсаётгани сабаб олов арчани тез қамраб олган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар Рождество рамзини сақлаб қола олмаган. Бироқ полиция ўт қўйганликда гумон қилинаётган шахсни қўлга олган.

"Рождество ўғриси" Фох Неwс хавфсизлик ходимлари томонидан пайқалган. Полиция 49 ёшли уйсиз эркакни қўлга олган. Терговчилар гумонланувчи сиёсий сабабларга кўра жиноят содир этган бўлиши мумкинлигини айтди. 

    Бошқа янгиликлар