Ижтимоий тармоқда “Lacetti” русумли, давлат рақами 01 572 VSC бўлган махсус транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видео Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган ва мазкур автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим 6 моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.






