Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар берди.
Унга кўра, “Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд ортда қолган ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 23 ёшли инглиз футболчиси ноябрь ойида 3та ўйинда 1та гол урган ва 4та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ октябрь ойида энг яхши футболчи деб топилган эди.






