АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир ЙТҲ. Ҳайдовчининг эътиборсизлиги йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

'Тошкентда яна бир ЙТҲ. Ҳайдовчининг эътиборсизлиги йўловчининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Кеча, 11 декабрь куни соат 17:50 ларда, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Т.Малик-Дўрмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ юз берган.

ЙҲХББнинг маълум қилишича, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.Р. "Matiz" русумли автомобилни борқараётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобилни ўтказиб юбормаганлиги натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада  "Matiz" русумли автомобиль йўловчиси, 1956 йилда туғилган З.М. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. "Matiz" ҳамда "Lacetti" ҳайдовчилари ҳамда "авария" вақтида машиналарда бўлган икки йўловчи тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Шу ўринда, ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўрамоқда.

Бошқа янгиликлар