АсосийJamiyat

Соя берувчи дарахтлар, бепул Wi-Fi, Bookcafe –  Хайрулло Бозоров Марғилондаги "ҳувиллаган" хиёбонни фойдали масканга айлантириш бўйича топшириқ берди

'Соя берувчи дарахтлар, бепул Wi-Fi, Bookcafe –  Хайрулло Бозоров Марғилондаги "ҳувиллаган" хиёбонни фойдали масканга айлантириш бўйича топшириқ берди'ning rasmi

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Марғилон шаҳрида Б.Марғилоний ва Ал-Фарғоний кўчалари кесишмасида жойлашган “Ёшлар хиёбони” мажмуасини кўздан кечирди.

Хиёбонда аҳолининг сайр қилиши, дам олиши учун шароитлар мавжуд эмаслиги, арча дарахтлари ёзда соя-салқин бермаслиги, хиёбон ҳудудида ўтириб дам олиш учун ўриндиқлар йўқлиги, ёритиш тизими етарсиз эканига танқидий эътибор қаратилди, дея хабар бермоқда ҳокимлик.

Қайд этилишича,  вилоят ҳокими ҳувиллаган Ёшлар хиёбонини марғилонликлар учун жозибадор масканга айлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда асосий эътиборни салқин берадиган дарахтлар экиш, ўриндиқлар ўрнатиш, хиёбон бўйлаб бепул Wi-Fi билан қамровни таъминлаш, шунингдек замонавий Bookcafe барпо этишга қаратиш лозимгиги белгиланган.

 Янгича кўринишда Зиё хиёбонига айланадиган ушбу масканда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, марғилонликларни бўш вақтларда, кечки пайтда хиёбон бўйлаб сайр қилишлари учун қулайликлар яратиш режалаштириб олинган.

Бошқа янгиликлар