Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувларига қайта қуръа ташлаш маромиси бўлиб ўтди.
Унга кўра, Франциянинг “ПСЖ” клуби Испаниянинг “Реал Мадрид” клубига қарши майдонга тушади. “Ливерпуль” эса “Интер” билан беллашади. “Манчестер Юнайтед” бироз жиддий рақибга дуч келди. Рақиб Мадриднинг бошқа бир жамоаси “Атлетико” клуби ҳисобланади.
ЕЧЛ 1/8 финал жуфтликлари:
“Зальцбург” (Австрия) – “Бавария” (Германия)
“Спортинг” (Португалия) – “Манчестер Сити” (Англия)
“Бенфика” (Португалия) – “Аякс” (Нидерландия)
“Челси” (Англия) – “Лилль” (Франция)
“Атлетико” (Испания) – “Манчестер Юнайтед” (Англия)
“Вильярреал” (Испания) – “Ювентус” (Италия)
“Интер” (Италия) – “Ливерпуль” (Англия)
“ПСЖ” (Франция) – “Реал Мадрид” (Испания).
Маълумот учун, 1/8 финал учрашувлари 15/16 – 22/23 февраль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари 8/9 – 15/16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.