АсосийJamiyat

Янги илмий ишланма ва технологияларга буюртма бериш бўйича интерфаол хизмат ишга туширилди

'Янги илмий ишланма ва технологияларга буюртма бериш бўйича интерфаол хизмат ишга туширилди'ning rasmi

Эндиликда иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўзларининг янги илмий ишланма ва технологияларга бўлган эҳтиёжларини Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишга туширилган электрон портал орқали тақдим этишлари мумкин. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, тақдим этилган маълумотлар вазирликнинг маълумотлар базасига келиб тушади ва экспертлар томонидан кўриб чиқилади.  

Кўриб чиқиш натижаларига кўра илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси шакллантирилади ва ҳар бир буюртма негизида тайёрланган тематик мавзу бўйича илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади.

Танловла натижалари бўйича энг яхши илмий лойиҳаларга грант маблағлари ажратилади ва шу асосда технология ишлаб чиқилиб, манфаатдор тармоққа келгусида тижоратлаштириш учун тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар