АсосийJamiyat

Андижонда ҳайдовчига қўпол муносабатда бўлган ЙҲХБ ходими лавозимидан озод этилди (видео)

'Андижонда ҳайдовчига қўпол муносабатда бўлган ЙҲХБ ходими лавозимидан озод этилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муомалада бўлди" изоҳи билан тарқалган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.

Текширув якунига кўра, 2021 йил 27 ноябрь куни хизмат мобайнида, ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот давомида оғир-вазмин бўлмасдан, мулоҳаза билан иш олиб бориш ўрнига, фуқарога баланд овозда, қўпол муносабатда бўлган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Бадинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қилинган.

Б.Бадинов бу муамоласи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузган.

    Бошқа янгиликлар