Бу ҳақда АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
Ушбу радиоактив чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд (масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна).
Ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.
Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ўтказган текширувларда 1920 та камчилик аниқланди.
2019-2021 йилларда ядровий тиббиёт ҳамда саратон касаллигига қарши курашишни ривожлантириш мақсадида 3 та радиотерапия аппарати олиб келинди.






